Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Манчестер Сити» асосий ҳимоячисига йирик шартнома таклиф қилади

«Манчестер Сити» асосий ҳимоячисига йирик шартнома таклиф қилади

«Манчестер Сити» раҳбарияти хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиолни жамоада сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда Sportske novosti нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «шаҳарликлар» Гвардиол учун маоши сезиларли даражада оширилган ва муддати узайтирилган янги шартнома тайёрламоқда. Таъкидланишича, Мадриднинг «Реал» клуби футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда, бироқ «Манчестер Сити» ҳимоячини қўйиб юбормаслик борасида қатъий қарорга келган.

2023 йилда Англия гранди Гвардиолни «РБ Лейпциг»дан 90 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда 24 ёшли хорват барча турнирларни инобатга олган ҳолда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!