Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" "Арсенал" билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди. Ҳусанов 1 тайм ўйнади

"Манчестер Сити" "Арсенал" билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди. Ҳусанов 1 тайм ўйнади

Англия Премьер-лигаси 5-турида "Арсенал" "Манчестер Сити"ни қабул қилди.

Баҳсда "шаҳарликлар" 9-дақиқада Эрлинг Холанд киритган ягона гол эвазига ҳисобни очди.

"Канонирлар" вингери Габриэль Мартинелли 90+2-дақиқада мезбонларга 1 очко олиб берган голга муаллифлик қилди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим бошида жароҳат сабаб алмаштирилди.

"Сити" 7 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда. "Арсенал" 10 очко билан 2-поғонада.

АПЛ, 5-тур

Арсенал - Манчестер Сити - 1:1

21 сентябрь, якшанба, 20:30, «Эмирейтс» (Лондон)

Голлар: Эрлинг Холанд - 9 (0:1), Габриэль Мартинелли - 90+3 (1:1).

Арсенал: Райя, Калафьори, Габриэл Магальяйнс, Салиба, Тимбер (Мартинелли, 80), Райс, Субименди, Мерино (Эзе, 46), Троссар (Нванери, 84), Дьекереш, Мадуэке (Сака, 46)

Манчестер Сити: Доннарумма, О`Райли (Стоунс, 87), Гвардиол, Рубен Диаш, Абдуқодир Ҳусанов (Матеус Нунес, 46), Родри, Доку (Савио, 87), Рейндерс, Фоден (Аке, 68), Бернарду Силва, Холанд (Гонсалес, 76)

Огоҳлантиришлар: Тимбер, 46 - Бернарду Силва, 36. Доннарумма, 77

Киритилди: 22:46 21.09.2025. Ўқилди: 1504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!