"Манчестер Сити" Англия кубоги ярим финалида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди - 2:0.
Ўйин Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтди. "Шаҳарликлар" сафида Рико Льюис ва Йошко Гвардиол гол урди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Англия кубоги финалида "Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Лондондаги "Уэмбли" стадионида 17 май куни бўлиб ўтади.