Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Манчестер Сити» 18 ёшли Айюб Буадди трансфери бўйича келишувга эришди

«Манчестер Сити» 18 ёшли Айюб Буадди трансфери бўйича келишувга эришди

«Манчестер Сити» Франциянинг «Лилль» клуби билан Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси, 18 ёшли Айюб Буаддининг трансфери бўйича принципиал келишувга эришди.

Инсайдер Дэвид Орнштейннинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, клублар футболчининг трансфери бўйича 129 миллион евро миқдорида келишиб олган. Яна 6 миллион евро бонуслар сифатида шартномага киритилади.

Манбага кўра, Буаддининг ўзи ҳам «Манчестер Сити»га ўтишдан манфаатдор ва трансфер жараёни якуний босқичга кирган. Аввалроқ футболчи билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришилгани хабар қилинган эди.

Ўтган мавсумда Буадди клуб миқёсида барча мусобақаларда 42 та учрашувда иштирок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «Лилль» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган

Киритилди: 10:20 08.08.2026. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!