Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Манба: Мбаппе Винисиус ва Родригонинг кетишини истамоқда. Килиан уларнинг ўрнига футболчи танлаб қўйган

Манба: Мбаппе Винисиус ва Родригонинг кетишини истамоқда. Килиан уларнинг ўрнига футболчи танлаб қўйган

Юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппе билвосита «Реал»нинг трансфер режаларига аралашмоқда. Франциялик футболчи клуб ёзда Винисиус Жуниор ва Родригодан воз кечишини истамоқда. У ўз позициясини «қаймоқранглилар» раҳбариятига аллақачон маълум қилган, деб хабар бермоқда «El Nacional».

Манбанинг маълумотларига кўра, Мбаппе «Реал» юқорида тилга олинган бразилияликлар ўрнига «Бавария»дан Майкл Олисени сотиб олишига умид қилмоқда. Олисе Килианнинг ҳамюрти ҳисобланади: уларнинг иккаласи ҳам франциялик.

Аввалроқ ОАВда Олисенинг хизматларига «Реал»дан ташқари «Барселона» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: Бугун 14:03. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!