Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда фуқарони чет элга ноқонуний жўнатишга уринган аёллар ушланди

Тошкентда фуқарони чет элга ноқонуний жўнатишга уринган аёллар ушланди

Тошкент шаҳрида ёш аёлни чет давлатга алдаш йўли билан жўнатишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Давлатобод тумани ва Наманган шаҳрида яшовчи икки нафар аёл олдиндан тил бириктирган ҳолда, турмушидан ажраган ёш аёлларни чет давлатга, хусусан, Туркияга юборишга ҳаракат қилаётгани ҳақида тезкор маълумот олинган.

Аниқланишича, улар Янги Наманган туманида яшовчи 2001 йилда туғилган қизни турли ваъдалар ва ёлғон маълумотлар орқали ишончига кириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Анқара шаҳрига жўнатишга уринган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутасадди идоралар фуқароларни чет элда юқори даромадли иш ваъдаларини текширмасдан ишонмасликка, шубҳали таклифлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга чақирмоқда.

Киритилди: Бугун 20:34. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!