Андрей Белоусовнинг Россия мудофаа вазири лавозимига тайинланиши Киев учун хавф туғдиради, деди New York Times муҳаррири Серж Шеман.
“Путиннинг Мудофаа вазирлигидаги ўзгаришлари Украина учун хавф туғдиради”, деди журналист.
Унинг сўзларига кўра, Белоусов армиянинг махсус операция зонасидаги эҳтиёжларини қондирадиган Россия ҳарбий-саноат комплекси самарадорлигини ошириши мумкин.
Бундан ташқари, Шеманнинг таъкидлашича, рус қўшинлари Киев назорати остидаги ҳудудларга янада чуқурроқ кириб боришни методик равишда давом эттирмоқда.