Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ “қора дафтар”ини яна очди

АҚШ “қора дафтар”ини яна очди

Хитой, Россия, Ҳиндистон, Туркия каби яна бир неча мамлакатдан 400 га яқин компания ва жисмоний шахс АҚШ Молия вазирлиги ва Давлат департаменти томонидан санкция рўйхатига қўшиб қўйилди.

Қўшма Штатлар ушбу давлатларни РФ уруш ҳаракатига ёрдам берадиган маҳсулот ёки хизмат тақдим этишда айблаган.

Ғазначилик ва Давлат департаменти томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракат Кремлга моддий ёрдам кўрсатиш ёки 2022 йил февраль ойида Россия-Украина можароси бошлангандан бери мамлакатга киритилган минглаб санкцияни четлаб ўтишда Москвани қўллаётган "учинчи томонлар"ни жазолашга қаратилган.

"Қора рўйхат"га тиркалганлар орасида РФга илғор технология етказиб беришда айбланган 274 компания, шунингдек Украинага қарши қўлланган қурол-аслаҳани ишлаб чиқарган ва сақлаган фирмалар борлиги таъкидланмоқда.

Бундан ташқари Россия Мудофаа вазирлигининг бир неча юқори мартабали амалдори ва мудофаа компаниялари, ҳарбий-саноат базасидаги бўшлиқни тўлдирувчи ва икки мақсадли маҳсулот экспорт қилувчи Хитойда жойлашган корхоналар гуруҳи ҳамда Лукашенко режимининг рус саноатини қўллаб-қувватлайдиган Беларусь юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан дипломатик санкция жорий этилди.

Ғазначилик котиби ўринбосари Уолли Адейемо таъкидлашича, АҚШ ва иттифоқчилар “РФ ҳарбий имкониятини пасайтириш, санкция ва экспорт назоратини четлаб ўтишга интилаётганларни тўхтатиш бўйича қатъий” келишиб олган.

Маълумки, Қўшма Штатлар бошчилигида РФга нисбатан олдин ҳам кўп чеклов жорий қилинган. Шунга қарамасдан, Россия нефть ва газни халқаро бозорда сотиш орқали ўз иқтисодиётини кўтаришда давом этиб, санкция самарадорлигини сўроқ остига қўйгани айтилмоқда.

Жорий йил бошида АҚШ Украинага қўшимча ёрдам жамланмасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу маъмуриятга АҚШда жойлашган Россия давлат активини тортиб олиш ва ушбу маблағ айланмаси фоизидан Киев манфаати учун фойдаланиш имконини беради.

Кўп ўтмай “Еттилик” гуруҳи - бадавлат демократик давлатлар раҳбарлари Украинага “омон қолиш учун” курашда ёрдам бериш мақсадида 50 миллиард доллар кредит ажратишга келишди.

Дарвоқе, бу қарорлар РФ ва КХДР алоқаси чуқурлашаётган, жумладан Ким Чен Ин Москвага 10 минглаб ҳарбий жўнатган бир пайтда қабул қилинмоқда.

Киритилди: 23:12 31.10.2024. Ўқилди: 5316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!