"Барселона" "Ал-Ҳилол" ҳимоячиси Жоау Канселу трансферини расмийлаштиришга яқин турибди.
Каталония клуби футболчини ижарага олиш бўйича музокараларда олдинга силжимоқда. Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, томонлар битимни келишишнинг якуний босқичида. Қайд этилишича, Канселунинг ўзи "Интер" қизиқиш билдираётганига қарамай, "Барселона"га қайтишни биринчи ўринга қўйган ва айнан футболчининг позицияси ҳал қилувчи бўлган.
Жорий мавсумда 31 ёшли португалиялик 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 10 млн еврога баҳоланмоқда.