Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ҳам ярашув асосида жавобгарликдан озод этилиши мумкинми?

A A A
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ҳам ярашув асосида  жавобгарликдан озод этилиши мумкинми?

Савол: Акам 32 ёшига қадар бирор марта ҳуқуқбузарлик содир этмаган. Яқинда ўзининг қайинукаси билан ўзаро жанжаллашиб, енгил тан жароҳати етказиб ҳуқуқбузарлик содир этди. Ота-онам томонидан акамга унинг ҳаракатлари оиласи ва фарзандлари тарбиясига маънавий ва тарбиявий жиҳатдан қандай таъсири этиши мумкинлиги тушунтирилгач, ҳозирги кунда улар ўзаро келишиб, ўрталарида адоват қолмаган. Эшитишимча, жиноят содир этган шахслар ўзаро ярашса жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин экан. Бироқ, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳам қонунда шундай имконият мавжудми? Мавжуд бўлса қандай турдаги ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ярашув қўлланилади?

Исми ва манзили сир тутилди

Саволга Олий суд бош консультанти Акром Арипов жавоб берди:

Ярашганлиги муносабати билан шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш асослари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-2-моддасида белгилаб қў­йилган. Унга асосан, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳам ярашув имконияти мавжуд. Агар укангиз ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашув асосида маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Саволнинг иккинчи қисмига келсак, қуйидаги 12 турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга ҳам ярашув қўлланилиши мумкин. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг:

40-моддасида — туҳмат;

41-моддасида — ҳақорат қилиш;

45-моддасида — фуқароларнинг турар жойи дахл­сизлигини бузиш;

46-моддасида — фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;

461-моддасида — шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;

52-моддасида — енгил тан жароҳати етказиш;

612-моддасида — мулк­ни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;

104-моддасида — экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;

133-моддасида — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабр­ланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;

134-моддасида — ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қои­даларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;

183-моддасида — майда безорилик;

200-моддасида назарда тутилган ўзбошимчалик каби маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича ярашув шартлари бажарилган ҳолларда маъмурий ҳу­­қуқбузарлик содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, суд уни ярашувга асосан маъмурий жавобгарликдан озод қи­либ ишни тугатиши мумкин.

Эслатиш жоизки, юқоридаги ҳуқуқбузарликларни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Киритилди: 10:49 18.01.2023. Ўқилди: 1910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!