Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Мамлакатимизда тиббиёт олий ўқув юртлариаро ўқишни кўчириш тартиби қандай?

Мамлакатимизда тиббиёт олий ўқув юртлариаро ўқишни кўчириш тартиби қандай?

Шу кунларда ўзбекистонлик талабалардан ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш давом этмоқда.

Ўтган йили тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларидан ҳам ўқишни кўчириш бўйича кўплаб саволлар келиб тушганини инобатга олиб, ушбу жараён ҳақида батафсил маълумот беришни лозим топдик.

✅ 2022/2023 ўқув йили республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар
transfer.edu.uz тизими орқали қабул қилинади.

2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Президент фармони билан тасдиқланган янги тартибга кўра, фақат икки ҳолатдагина юртимиз олий ўқув юртларида ўқиётган талабаларга ўқишни кўчириш учун рухсат бериладиган бўлди:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

📌 Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ, сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчиришга рухсат берилади.

Киритилди: 11:39 23.07.2022. Ўқилди: 2187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!