Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг қайд этишича, бюджет ходимларининг ойлигини қисқартириш масаланинг ечими эмас. Бизда кризисга қарши курашиш алоҳида Инқирозга қарши жамғарма ҳисобидан амалга оширилади. Бу ўз-ўзидан бюджетга таъсир қилмайди, бюджетга оғирлиги йўқ.
Менимча, ҳукумат ҳам бундай чорага бораётгани йўқ. Бу иқтисодиётда талабни белгиловчи омил.
Банкларга келадиган бўлсак, регулятор сифатида ойликни эмас, балки келгусидаги даромадларини инобатга олиб, ўшанда ҳам зарарга кетадиган бўлсак, умумий харажатларни камайтириш масаласида банк кенгашларига тавсия берамиз.
Регулятор тижорат банкларига ўтган йилги даромадлар бўйича дивидендларни сентябргача тўламай туришни маслаҳат берди. Чунки эртага нима бўлишини билиб бўлмайди. Инқироз пайти энг оғири банк тизимига тўғри келади. Оптималлаштириш масаласини банк кенгашлари ўзлари ҳал қилади.