Малайзияда кучли ёғингарчилик натижасида юзага келган сув тошқини 12 нафар инсоннинг вафотига сабаб бўлди.
Bernama агентлигининг хабар беришича, 12 сентябрда бошланган ёмғир бутун мамлакат ҳудудида тошқинларни келтириб чиқарган.
Расмий маълумотларга кўра, Сабах штатида сув тошқинлари оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, яна 12 киши бедарак йўқолган. Уларнинг йўқолишига сел сувлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, Сабахда 2 468 киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Перак штатидан эса 397 нафар аҳоли эвакуация қилинган.
Бундан ташқари, расмийлар маълумотига кўра, Селангорда 146 киши, Негери Сембиланда 74 киши сув тошқинлари сабабли вақтинчалик хавфсиз ҳудудларга жойлаштирилган.