Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Малайзия: "Толибон"ни тан олмаймиз, бунга сабаб йўқ"

A A A
Малайзия: "Толибон"ни тан олмаймиз, бунга сабаб йўқ"

Малайзия "Толибон"ни тан олишга шошилмаяпти. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Сайфуддин Абдулла маълум қилган.

Borneo Post газетасининг ёзишича, Куала-Лумпур бу борада бир томонлама қарор қабул қилмайди, лекин аввало Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро ташкилотлар позицияси билан танишади.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирча "Толибон" ҳукуматини тан олиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ ва унинг мамлакати шошилинч қарорлар қабул қилишни истамайди.

Киритилди: 14:35 13.01.2022. Ўқилди: 2835 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар