Малайзия ҳукумати 2026 йилдан бошлаб 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи — Reuters.
"Шу тариқа, Малайзия болаларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли рақамли платформалардан фойдаланишни чеклашга қарор қилган мамлакатлар рўйхатига қўшилади", дея ёзади агентлик.
Режалаштирилган чекловлар ҳақида 23 ноябр куни мамлакат алоқа вазири Фаҳми Фазил маълум қилди. Малайзия Австралия ва бошқа мамлакатларда ижтимоий тармоқларда ёш чекловларини жорий этиш механизмларини ўрганмоқда. Аввало, чекловлар ёшларни онлайн таҳдидлардан — қўрқитиш, молиявий фирибгарлик ва болаларга нисбатан жинсий зўравонлик кабилардан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳланмоқда.
New Straits Times нашрининг ёзишича, келгуси йилгача платформалар электрон идентификация тизимини тақиқни жорий этишга техник жиҳатдан тайёрлаши керак. Чекловларга риоя этилишини назорат қилиш механизмлари яқин ойларда жамоатчилик ва операторлар билан муҳокама қилиниши кутилмоқда.