Президент Шавкат Мирзиёев ўрта таълим тизимида сифат индекси жорий этилишини маълум қилди.
Унга кўра, педагогик жамоа салоҳияти ва эришилган натижалар асосида барча мактаблар тоифаларга ажратилади.
Илғор мактаблар ўз тажрибасини бошқа мактабларга жорий этиб, уларнинг ҳам юқори тоифага ўтишига эришса, бутун педагогик жамоага 30 фоиз устама тўланади.
Давлат раҳбари мактаблардаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ҳам сифат кўрсаткичлари инобатга олинишини таъкидлади.