Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб, 20 нафар бола ҳалок бўлди

Мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб, 20 нафар бола ҳалок бўлди

Уганда пойтахтидаги бошланғич мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Сипи шаршарасига уюштирилган экксурсиядан қайтаётган болалар бўлган транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, ҳалокат оқибатида 20 нафар бола ва бир нафар катта ёшли киши қурбон бўлган. Шунингдек, яна бир неча киши турли даражада жароҳат олган.

Фожиа Чеквати қишлоғи яқинида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, натижада автобус йўл четидаги тошга бориб урилган ва ағдарилиб кетган.

Жароҳатланганлар зудлик билан яқин атрофдаги Капчорва ва Мбале шаҳарлари шифохоналарига етказилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда полиция ЙТҲ сабабларини ўрганмоқда. Ҳалокатга сабабчи бўлган ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 13:22 17.07.2026. Ўқилди: 996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!