Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мактаб ҳудудига кириб, ўқувчиларга тажовуз қилган: Сурхондарёда айиқ нега ўлдирилгани маълум бўлди

Мактаб ҳудудига кириб, ўқувчиларга тажовуз қилган: Сурхондарёда айиқ нега ўлдирилгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани ҳудудига айиқ кутилмаганда келиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Жаннатмакон» МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида йиртқич ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шу билан бирга, 74-сонли мактаб ҳудудига кирган.

Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқнинг тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:57 15.05.2024. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!