Бугун 20 октябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

«Максимум»нинг биринчи концерти: порахўрлик, гўшт нархи, блогерлар (фото+видео)

«Максимум»нинг биринчи концерти: порахўрлик, гўшт нархи, блогерлар (фото+видео)

Халқлар дўстлиги санъат саройида «Максимум» кулги жамоаси ўзининг илк концерт дастурини тақдим этди. Журналист Феруз Муҳаммад мазкур концерт дастуридан репортаж тайёрлади.

«Максимум» кулгу жамоаси ўзининг илк концерт дастурида бугунги кунда ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларни олиб чиқишди.

Мисол учун ер олишда ҳокимият билан келишмаётган бизнесмен, гўшт нархининг ошиб кетгани, порахўр ходим сингари бир қанча саҳна кўринишлари орқали интернет оламида машҳур бўлган мавзуларга қўл уришди.

Саҳна кўринишларида блогерлар ҳам эсланди.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов дастур меҳмони бўлди. Жамоа аъзолари Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ саҳна кўриниши ҳам тайёрлашган экан.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов «ўзи ҳам танимайдиган шогирди»нинг хатти-ҳаракатларига мос равишда, анча йиллар олдин катта шов-шувларга сабаб бўлган одати, яъни саҳнада ётиб куйлашни яна бир марта такрорлади.

Концерт дастурида меҳмон бўлган «Браво» кулги жамоасининг аъзоси Умид Умаров «Максимум» жамоасининг илк концерт дастури ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

Тўғрисини айтаман, бизга яна битта рақобатчи пайдо бўлди. Жуда ҳам зўр чиқишди, жамоага омад тилаб қоламан. Биз қўл урмоқчи бўлган мавзуларга бу жамоа аъзолари ҳам мурожаат қилишибди, энди биз у мавзуларга бошқача ёндашамиз. Бу эркин рақобат, Месси Роналдуни кузатганидек, биз ҳам бир-биримизни кузатиб, камчиликларимизни тўлдиришимиз керак. Биз улардан, улар биздан ўрганадиган нарсалар бор. Жуда ҳам яхши жамоа шаклланган. Биринчи концерт дастури учун беш баҳо бераман.

Умид Умаров, «Браво» жамоаси аъзоси

Киритилди: 15:35 05.10.2019. Ўқилди: 2007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!