Elabe ташкилоти томонидан ўтказилган сўровномага кўра, Франция президентига бўлган ишонч даражаси 13 фоизни ташкил этди.
Les Echos нашри хабар беришича, бир ойда рейтинг 4 фоиз пунктга, август ойидан буён эса 11 фоиз пунктга пасайган.
Аввалги энг паст кўрсаткич Франсуа Олланд даврида, 2016 йил ноябрь ойида қайд этилган — 14 фоиз.