Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Макрон янги Рим папаси сайловига таъсир ўтказишда гумон қилинмоқда

Макрон янги Рим папаси сайловига таъсир ўтказишда гумон қилинмоқда

Италияда Франция президенти Эммануэль Макрон янги Рим папаси сайловига таъсир ўтказиш ва Sant’Egidio ҳаракати билан алоқалар орқали тахтга ўз номзодини "илгари суриш"га уринишда гумон қилинмоқда.

Бу ҳақда Le Monde нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, Макроннинг Римда Папа Франциск вафотидан кейин француз кардиналлари ва Sant’Egidio раҳбари билан учрашуви шубҳа уйғотган.

Ҳаракатнинг эҳтимолий номзоди - кардинал Дзюппи.

Ўз навбатида, Sant’Egidio Макрон жараёнга шунчаки қизиқиш билдираётганини, бироқ аралашмаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Франциск 21 апрель куни вафот этди.

Ватиканда янги пантификни сайлаш учун конклав 7 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:36 02.05.2025. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!