Франсия президенти Эммануел Макрон Братиславадаги Глобсеc хавфсизлик форумида нутқ сўзлаб, Ғарбни Украинага аниқ ва ишончли хавфсизлик кафолатларини беришга чақирди, деб хабар берди 31-май, чоршанба куни АFP.
Макроннинг сўзларига кўра, Украина бугун Европани ҳимоя қилмоқда. Шунинг учун мен келгуси ҳафталарда буни жамоавий музокаралар мавзусига айлантириш тарафдориман,деди Макрон.
Унга кўра, Украинага “Исроилга тақдим этилган хавфсизлик ва НАТОга тўлақонли аъзолик ўртасида нимадир” таклиф қилиниши мумкин.
“Бугун биз Украинага самарали қарши ҳужумни амалга ошириш учун ҳар томонлама ёрдам беришимиз керак. Бу биз ҳозир қилаётган иш. Биз саъй-ҳаракатларимизни фаоллаштиришимиз керак, чунки кейинги бир неча ой ичида содир бўладиган воқеалар ҳатто мустаҳкам тинчлик учун ҳам имконият яратади”, — деди Макрон.