Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Макрон Рютте ва Урсула фон дер Ляенни Ҳўрмуз бўғози бўйича саммитга таклиф қилмади

Макрон Рютте ва Урсула фон дер Ляенни Ҳўрмуз бўғози бўйича саммитга таклиф қилмади

Франция НАТО бош котиби Марк Рютте ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляенни Ҳормуз бўғози бўйича саммитига таклиф қилишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда Fionancial Times.

"Франция Рютте ва фон дер Ляеннинг учрашувда иштирок этиши ҳақидаги Британия таклифини рад этди", дейилади мақолада расмийларга таяниб.

Елисей саройи икки марта НАТО ва Европа Комиссияси раҳбарларини Лондоннинг таклиф қилинган таклифнома рўйхатидан чиқариб ташлади: Париж саммитда асосан давлат раҳбарлари иштирок этишини истайди, дейилади мақолада.

Париж ва Лондон томонидан ташкил қилинаётган тадбир ушбу ҳафта ўтказилишни режалаштирмоқда. Унда тахминан 40 дан ортиқ давлат вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Газета хабарига кўра, саммитда Доналд Трамп ҳам қатнашмайди. Бироқ, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Франция президенти Эммануэл Макрон унга тадбир натижалари ҳақида маълумот беришади.

Киритилди: Бугун 15:19. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!