Бугун 22 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Макрон Путин ҳақида кутилмаган баёнот берди

Макрон Путин ҳақида кутилмаган баёнот берди

Франция Президенти Эммануэль Макрон “Gеnеration Do It Yourself” (GDIY) канали эфирида чиқиш қилиб, Россия етакчиси билан у ёки бу мавзуда суҳбатлашиши мумкинлигини айтган.

– Мен мулоқот кучига ишонаман, Путин билан мулоқотни давом эттирган бўлардим, – деди Макрон. – Сўнгги бир неча ой давомида гаплашмадик, бироқ мен масалан атом электр станциялари ёки бошқа исталган мавзудаги суҳбатни истисно этмайман. Чин дилдан айтяпман, мен доим мулоқотни давом эттириш муҳим, деб ҳисоблайман.

Март ойида Макрон “France 2” телеканалига интервью берганда Путин билан муносабати совугани ҳақидаги гапларни рад этган. У Украинада амалиёт бошлангандан кейин РФ Президенти билан бир неча бор телефон орқали гаплашганини эслатди.

Аввалроқ Путин ҳам Россия истиқболда Франция билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга тайёрлигини айтиб, Макрон билан яхши муносабатда эканини таъкидлаган.

Киритилди: 17:57 25.06.2024. Ўқилди: 3184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!