Бу ҳақда Le Monde Елисей саройига таяниб хабар бермоқда.
Елисей саройи суҳбат давомида томонлар Украинадаги вазият ва Эрон ядро дастурини муҳокама қилганини тасдиқлади.
"Эммануэл Макрон Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди", дейилади Елисей саройи баёнотида.
АFP, шунингдек, Макрон Путин билан алоқаларни давом эттиришни кутаётгани ҳақида хабар берди.
"Франция Россия президентлари яқин орада янги суҳбат ўтказишга келишиб олдилар", деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.