Франция президенти Эммануэл Макроннинг айтишича, ижтимоий тармоқлар жамиятдаги қутблашувни кучайтириб, зўравонлик тарқалишига хизмат қилмоқда.
Унинг таъкидлашича, 17 октябрдаги оммавий намойишлар вақтида платформалар одамларни ҳужумлар ва талончилик содир этилган жойларга жалб қилиш учун ишлатилган.