Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Макрон Францияда оммавий тартибсизликлар такрорланмаслиги учун чора кўришни талаб қилди

Макрон Францияда оммавий тартибсизликлар такрорланмаслиги учун чора кўришни талаб қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда оммавий тартибсизликлар қайта такрорланмаслиги учун ҳукуматдан зарур чораларни кўришни талаб қилди.

Бу ҳақда давлат раҳбари BFMTV телеканали орқали намойиш этилган халққа мурожаатида маълум қилди.

«Мен ҳукуматдан разведка маълумотларини тўплаш ва шу каби воқеаларни олдиндан прогноз қилиш масалаларида барча зарур хулосаларни чиқаришни, шунингдек, бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун чоралар кўришни талаб қилдим», — дея Макроннинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Францияда 17 октябрь куни юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 2 мингдан ортиқ киши қўлга олингани маълум бўлган эди.

Мамлакат ички ишлар вазири Лоран Нуньеснинг билдиришича, тўқнашувлар оқибатида 600 нафардан ортиқ полиция ходими, жандарм ва ўт ўчирувчи жабрланган.

Намойиш иштирокчилари Париж, Марсель ва бошқа шаҳарларда дўконларга зарар етказган, шунингдек, давлат муассасаларига ҳужум қилган.

Юзага келган вазиятдан сўнг Франция президенти ҳукуматни бундай воқеаларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга чақирди.

Киритилди: 23:44 18.10.2026. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!