Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон: Франция Украинани ғалабага етаклайди

A A A
Макрон: Франция Украинани ғалабага етаклайди

Елисей саройида Владимир Зеленский ва Олаф Шольц билан учрашувдан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакати Украинани Россия билан урушда ғалабага етаклаш ниятида эканини айтди.

«Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз ва уни ғалабага олиб бориш ниятидамиз», деди Макрон. «Украина бунинг учун Франция ва унинг иттифоқчиларига таяниши мумкин, аммо Россия бу урушда ғалаба қозонмаслиги керак ва бўлмайди.»

Франция президенти, шунингдек, Зеленскийни Париж Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишига ва Киев эҳтиёжларига мослашишига ишонтирди.

Владимир Зеленский билан учрашиш учун махсус Парижга учган Германия канцлери Олаф Шольц ҳам мамлакати Украинага «керак бўлганича» ҳарбий ёрдам беришини тасдиқлади ва француз ҳамкасби каби Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади.

Володимир Зеленский, ўз навбатида, Макрон ва Шольцга «ушбу учрашувни ўтказиш ҳақидаги спонтан ғоя» учун миннатдорчилик билдирди.

«Франция ва Германия ўзгаришлар қилиш учун салоҳиятга эга», деди у. «Украина узоқ масофали қуроллар ва замонавий самолётларга қанчалик тез эга бўлса, бизнинг коалициямиз шунчалик кучли бўлади».

Бугун Украина президенти Европа Иттифоқи саммитида иштирок этиш учун Брюсселга боради.

Киритилди: 08:17 09.02.2023. Ўқилди: 1876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!