Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Макрон: "АҚШнинг ғазаби Путинга қаратилиши лозим"

Макрон: "АҚШнинг ғазаби Путинга қаратилиши лозим"

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган экан, Украинада уруш тўхтатиш шартларини муҳокама қилиш имконсиз эканлигини маълум қилди.

У бу ҳақда Мадагаскарга ташрифи пайтида LCI телеканали эфирида гапирди.

"Россия Киевга ҳужум қилишни давом эттирар экан, Украинадан бирон-бир шартга рози бўлишини талаб қилиш мумкин эмас. Вақтинчалик тинчлик - бу зарур бўлган биринчи қадам. Қолган барча нарса тинчлик музокаралари бўлиб, унда ҳарбий, ҳудудий ва хавфсизлик масалалари кўриб чиқилади," - деб таъкидлади Франция раҳбари.

Макрон Украинанинг Америка келишув шартларини рад этиши гўё АҚШ президенти Доналд Трампнинг ғазабини келтиргани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, у Трамп билан шахсан вазиятни муҳокама қилганини ва бундай фикрларни адолатсиз деб ҳисоблаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, "АҚШнинг ғазаби Украинага эмас, балки Россияга қаратилиши керак".

Киритилди: 22:44 24.04.2025. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!