Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Макгрегор 18 ойга дисквалификация қилинди

Макгрегор 18 ойга дисквалификация қилинди

66 кг ва 70 кг вазн тоифаларида собиқ UFC икки карра чемпиони, 37 ёшли Конор Макгрегор антидопинг сиёсатини бузгани учун 18 ойга дисквалификация қилинди.

Бу ҳақда АҚШ антидопинг агентлиги (USADA) матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Макгрегор 2024 йилда уч марта қаерда эканлиги ҳақида маълумот бермаган ва бу инспекторларга унинг биопсиясини йиғишга тўсқинлик қилган. Бу автоматик равишда қоидабузарлик ҳисобланади.

Бироқ, Макгрегор тергов билан тўлиқ ҳамкорлик қилди ва жавобгарликни тан олди, шунинг учун стандарт икки йиллик дисквалификация 18 ойгача қисқартирилди. Шундай экан, ирландиялик 2026 йилнинг 20 мартида октагонга қайтиш ҳуқуқига эга бўлади.

Киритилди: 10:00 08.10.2025. Ўқилди: 931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!