Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида фильм суратга олинмоқда​​​​​​​

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида фильм суратга олинмоқда​​​​​​​

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бухорода буюк тарихий шахс, ўзбек драматургиясининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги тарихий драмани суратга олиш ишлари бошланган эди. Ҳозирда эса фильмни суратга олиш ишлари якунланмоқда.

Беҳбудий жадидчиликнинг атоқли вакили, маърифатпарвар ва миллий театр санъатининг асосчиларидан бири бўлган. 

Фильм ўша даврнинг ҳақиқий воқеаларига асосланган бўлиб, ХIХ аср охиридан ХХ асрнинг 20-йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Фильмнинг бадиий моҳияти катта эпизодли хотиралардан иборат бўлиб, улар орқали Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг бутун ҳаёт йўлига чуқур назар солиш мумкин. Фильм ҳақиқий тарихий воқеаларга тўла бўлиб, унда Қўқон хонлигининг мағлубияти, қочқинлар ва ҳарбий тўқнашувлар ҳақида ҳикоя қилинади. 

Бухорода Беҳбудийнинг қамоқдаги сўнгги кунлари, зиндондаги эпизодлари суратга олинади. Бундан ташқари, фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд ва юртимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. 

Сценарий муаллифлари ва фильм режиссёрлари – Бақо Содиқов ва Улуғбек Содиқовлардир.

"Ушбу фильм "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг махсус буюртмаси асосида маърифатга йўғрилган Ислом асослари ва унинг асл моҳиятини бутун дунёга кўрсатиб берган жадидчилар ва хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг фидокорона хатти-ҳаракатларига эҳтиром сифатида суратга олинмоқда. Бундай даҳолар инсонпарвар миллатимизнинг асл инъикоси ва уларнинг ёрқин хотирасини тиклаш биз учун фарздир! Фильмда акс этган Беҳбудийнинг кўплаб монологлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган”, – дейди фильм режиссёри Улуғбек Содиқов.

Бу йил 145 йиллиги кенг нишонланиши кутилаётган таниқли олим ва публицист Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги мазкур тарихий драма томошабинлар учун ажойиб совға бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 15:58 09.07.2020. Ўқилди: 3332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!