Бугун 5 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади

Ҳукумат қарори (606-сон, 27.09.2025 й.) билан “Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот тўғрисида” ҳамда “Ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот тўғрисида”ги низомлар тасдиқланди.

🔰 Низомларга кўра, мукофот ғолибларини аниқлаш учун ҳар 2 йилда 1 маротаба танлов ўтказилади.

📙 Мукофотлар билан режиссура ва драматургия соҳаларида фаол ижод қилаётган режиссёр ва драматурглар театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

💸 Ғолибларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 баробари миқдорида 1 марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуэткалар берилади.

📝 Ижодкорларни мукофотлар билан тақдирлаш бўйича таклифлар тегишли ташкилотлар томонидан Маданият вазирлигига тақдим этилади.

✅ Маданият вазирлиги номзодлар бўйича таклифларни кўриб чиқиб, танлов ўтказилаётган йилнинг 1 февралигача тегишли комиссияга тақдим этади.

📜 Комиссия 1 мартгача номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ҳар бир мукофот бўйича энг муносиб 1 нафардан номзод бўйича якуний қарор қабул қилади.

📑 Мукофотлар 27 март – Халқаро театр куни арафасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.

Киритилди: 19:20 02.10.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!