Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (27-8-0) навбатдаги рақиби маълум бўлди.
Муродов 23 ноябрь куни Полшанинг Лож шаҳрида ташкил этиладиган ММА бўйича Fame 23 турнирида октагонга кўтарилади. Унга турнирда Шимолий Ирландия вакили, собиқ UFC жангчиси
Ўрта вазн тоифасида ташкил этиладиган тўқнашув 3 раунд этиб белгиланган. Жанг кўргазмали мақомда ўтказилади.
Норман Парк (32-7-1) рақиблик қилади.
Ўрта вазн тоифасида ташкил этиладиган тўқнашув 3 раунд этиб белгиланган. Жанг кўргазмали мақомда ўтказилади.
Маҳмуд Муродов сўнгги жангини 21 сентябрь куни Октагон 61 турнири доирасида ўтказди. Ўрта вазн тоифасидаги Муродовга англиялик Скотт Аскҳем рақиблик қилди. Тўлиқ давом этган жангда Муродов очколар ҳисобига ғалаба қозонди.
Норман Парк 2012—2016 йиллар давомида УФCъда 9 та жанг ўтказиб, 5 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.