Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди

A A A
Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди

Ўрта вазнда UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда жангчи ўз Instagram саҳифасида хабар берди.

Маҳмуд Муродов бир қатор спортчилар ва ходимлар қаршисида қасамёд қабул қилди.

"Ўзбекистон Республикасига ва Президентимга садоқат билан хизмат қиламан!", — деб ёзди жангчи ўз саҳифасида.

Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди

Маълумот учун, Муродов Чехия байроғи остида ҳам жангларда қатнашарди. Бироқ унинг Чехиядаги визаси "жамият учун хавфли" айблови билан бекор қилинганди.

Киритилди: 09:23 15.08.2022. Ўқилди: 4113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!