Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Маҳмуд Мурадов яна машғулотларга қайтди (фото)

A A A
Маҳмуд Мурадов яна машғулотларга қайтди (фото)

Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов машғулотларга қайтди.

У Тошкентда мураббий Жасур Алижонов ҳамда "Muradov Legion Team" жамоаси билан биргаликда шуғулланмоқда.

Кеча Мурадов Instagram саҳифасига қуйидаги суратларни жойлаб, уни шундай изоҳлади:

"Кўзларим ҳаммаси жойида, Алҳамдулиллаҳ! Секин-аста машғулотлар жараёнига қайтяпмиз".

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов UFC'даги сўнгги жангида россиялик Алиасхаб Хизриевга қарши октагонга чиқиб, кўзидан жароҳат олган эди. Мазкур жанг ташкилотчилар томонидан ўтказилмаган деб топилган эди.

Маҳмуд Мурадов яна машғулотларга қайтди (фото)

Киритилди: 10:35 27.02.2024. Ўқилди: 5286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!