20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
“Афросиёб” юқори тезликдаги электр поездларига чипталар нархи қуйидагича этиб белгиланди:
• ВИП — 636 минг сўм;
• Бизнес — 462 минг сўм;
• Эконом — 336 минг сўм.
• ВИП 534 минг сўм;
• Бизнес 390 минг сўм;
• Эконом 282 минг сўм.
• ВИП 396 минг сўм;
• Бизнес 276 минг сўм;
• Эконом 204 минг сўм.
Қайд этилишича, нархлар темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси — ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида оширилмоқда.