Айрим ҳудудларининг криминоген вазият оғир маҳаллаларида ташкилий-штат тузилмаси асосида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бештагача маҳаллани микроҳудудларга бирлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими жорий этилади.
Бунда, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкилий-штат тузилмасига, қоида тариқасида, қуйидагиларни доимий равишда хизмат олиб бориши ташкил этилади:
микроҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика (катта, кичик) инспекторлари;
хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими;
Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари.