Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Магистратурага ҳужжат топширганлар тест топшириғини компьютер орқали онлайн тарзда бажаради

A A A
Магистратурага ҳужжат топширганлар тест топшириғини компьютер орқали онлайн тарзда бажаради

Магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар қайси ОТМни танлаганидан қатъи назар ҳар бир вилоятда ташкил қилинган махсус жойда компьютер орқали онлайн тарзда тест топшириғини бажаради. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Баҳриддин Шайвалиев жавоб берди.

"Йўналишлар бўйича таянч ОТМ тестни ишлаб чиқади ва тестларнинг махфийлиги таъминланади. Ўша йўналиш бўйича ҳужжат топширган талабгорлар қайси олий таълим муассасасини танлаганидан қатъи назар бир хил тестни ишлайди. Масалан, педагогика йўналиши бўйича турли ОТМ талабалари учун тестлар бир хил бўлади.

Кўпчилик одамлар магистратура имтиҳонлари онлайн бўлиши ҳақидаги маълумотни нотўғри тушуниб, ҳамма ўзи хоҳлаган жойда тест синовларини бажариши мумкин, деб ўйлади. Лекин бундай қилинса, шаффофликни таъминлашнинг имкони бўлмайди. Шунинг учун имтиҳон учун махсус жой ташкил қилинади», деди у. 

 

Киритилди: 15:44 12.08.2020. Ўқилди: 2490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!