Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

MAGATE ва Эрон ядровий иншоотларни кузатиш бўйича келишувга эришди

MAGATE ва Эрон ядровий иншоотларни кузатиш бўйича келишувга эришди

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЕ) Эрон билан июнь ойида ҳужумга учраган Исфаҳон, Натанз ва Фордо ядровий объектларини текшириш тартиб-қоидаларини келишиб олди.

Бу ҳақда агентлик бош директори Рафаэль Гросси бошқарув кенгаши йиғилишида маълум қилди.

“Техник ҳужжатда инспекцияларни ўтказиш, билдиришномалар юбориш ва уларни амалий бажариш тартиблари аниқ баён этилган бўлиб, улар ТАС (CSA) қоидаларига тўлиқ мос келади. Текширувлар Эрондаги барча ядровий объектлар ва улардаги ядровий материалларга тааллуқли, жумладан ҳужумга учраган объектларга ҳам,” — деди у.

Гроссининг таъкидлашича, МАГАТЕ Эроннинг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (NPT) аъзоси бўлиб қолиш истагини олқишлайди. Унинг сўзларига кўра, Эрон қатор масалалар юзасидан хавотир билдирган ва агентликнинг вазифаси бу хавотирларни эшитиш ҳамда уларни ҳал этиш йўлларини топишдан иборат.

“Биз Эроннинг NPTдан чиқмаслик ва ядро қуролини тарқатмаслик халқаро режими доирасида ишлашга тайёрлигини кўрганимиз қувонарли ҳолат. Бу учун мулоқот ва вазиятни чуқур англаш зарур,” — деди МАГАТЕ раҳбари.

Киритилди: 15:12 10.09.2025. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!