Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

МАГАТE раҳбари Эроннинг нозик ядровий станцияларини айланиб чиқди

МАГАТE раҳбари Эроннинг нозик ядровий станцияларини айланиб чиқди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ядро бўйича раҳбари Теҳрон ўзининг ядровий амбициялари ҳақидаги «шубҳаларни» бартараф этишга тайёрлигини билдирганидан сўнг, Ғарбнинг диққат марказида бўлган Эроннинг уран бойитиш бўйича иккита заводини бориб кўрди.

Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гроссининг Эронга ташрифи унинг ядровий дастури бўйича «маневрлар учун чегаралар қисқара бошлаяпти» деб огоҳлантирганидан кейин содир бўлди.

Вашингтонда жойлашган Қуролларни назорат қилиш ва тарқатмаслик марказидан Самуэл Хикининг айтишича, Гроссининг икки завод бўйлаб сафари «техник кузатув ва рамзий сабабларга кўра муҳим».

«Натанз Эроннинг асосий уран бойитиш заводи бўлиб хизмат қилади, Фордода эса ўзининг энг илғор центрифугалари жойлашган», - дейди Хикки.

Хикки Гроссига заводларни кўришга рухсат бериш орқали Эрон «бу иншоотларга кириш дипломатик алоқалар орқали энг осонлигига ишора қилаётганини» айтди.

Киритилди: 23:24 15.11.2024. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!