Венесуэла раҳбари Николас Мадуро Буюк Антифашист Ёшлар Ҳаракати ташкил этилганини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Унинг сўзларига кўра, янги ҳаракат ёшлар ўртасида бирдамликни тарғиб қилади ва янги дунё барпо этади. «Бугун Венесуэлада катта антифашистик талаба ёшлар ҳаракати туғилмоқда», деди Мадуро.
Унинг фикрига кўра, ёшлар «Янки империяси дунёга юкламоқчи бўлган» нарсани ағдаришлари керак. Бунинг учун жамиятнинг янги шаклларини яратиш ва «ўз қаршилик стратегияларимизни» илгари суриш керак.