Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мадуро: "Венесуэла ҳарбий-ҳаво кучлари 2025 йилда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи 39 та самолётни йўқ қилди"

Мадуро: "Венесуэла ҳарбий-ҳаво кучлари 2025 йилда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи 39 та самолётни йўқ қилди"

Венесуэла ҳарбий-ҳаво кучлари 2025 йилда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи 39 та самолётни йўқ қилди, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш қонуни қабул қилингандан бери уларнинг умумий сони 430 тага етди.

Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро маълум қилди.

Қуролли кучларимизни, ҳудудий мудофаа комплексимизни, айниқса, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиациямизни табриклайман, чунки 28 декабрь куни Апур штатида жорий йилнинг ўтган даврида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи 31-самолёт уриб туширилди”, — деди давлат раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, душанба куни Амазонас штатида, Бразилия билан чегарага яқин жойда ҳарбий самолётлар саккизта гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи самолётни йўқ қилган ва бу йил уриб туширилган самолётларнинг умумий сони 39 тага етган.

Мадуронинг таъкидлашича, гиёҳванд моддалар савдосига қарши қонун қабул қилинганидан буён наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи 430 та самолёт уриб туширилган ва йўқ қилинган.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!