Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Маданий мерос объектлардан 156 таси қабристонларга айлантирилганлиги, 5 тасига эса зарар етказилганлиги аниқланди

Маданий мерос объектлардан 156 таси қабристонларга айлантирилганлиги, 5 тасига эса зарар етказилганлиги аниқланди

Маданий мерос объектлардан 156 таси қабристонларга айлантирилганлиги, 5 тасига эса зарар етказилганлиги аниқланди.

Бу ҳақида АОКАда Маданий мерос агентлиги ва Бош прокуратура раҳбарияти ҳамда мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистоннинг археологик мероси: тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, уларнинг муҳофазасини мустаҳкамлаш ҳамда тарғибот усулларидан кенг фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзуда матбуот анжуманида маълумот берилди.

Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар 8 минг 209 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари аниқланган бўлиб, шундан 4 минг 748 та археология мероси объекти ҳисобланади.

Жорий йил маданий мерос объектлари ҳамда унинг туташ ҳудудларда 160 та ноқонуний ҳолатлар аниқланган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Шундан 25 таси жиноий иш, бунда 23 таси археология ёдгорликлари ва унинг ҳудудида аниқланган ҳолатлар. 135 та маъмурий ишлар, бунда 34 та ҳолат археология ёдгорликлари ҳудудларида қайт этилган.

Киритилди: 17:53 28.09.2023. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!