Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Лула да Силва Жаир Болсонаронинг ҳарбий маслаҳатчиларини ишдан бўшатди

A A A
Лула да Силва Жаир Болсонаронинг ҳарбий маслаҳатчиларини ишдан бўшатди

Бразилиянинг янги сайланган президенти Луиз Инациу Лула да Силва армия подполковниги ва собиқ давлат раҳбари Жаир Болсонаронинг яқин ёрдамчиси Мауро Сидни ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ҳукуматнинг расмий нашри хабар берди.

Болсонаронинг ўнг қўли ва унинг асосий маслаҳатчиларидан бири ҳисобланган Мауро Сид Федерал полиция томонидан собиқ президент томонидан тарқатилган дезинформацияни тайёрлашда айбланган.

Бразилия полицияси декабрь ойида Болсонаро 2021 йил октабр ойида онлайн нутқида CОVID-19 вакцинасини ОИТС билан ёлғон боғлаган деган хулосага келди. Шу билан бирга, у ҳеч қандай далил келтирмасдан, «испан гриппи» қурбонларининг аксарияти «ниқоб кийиш натижасида келиб чиққан пневмония» туфайли вафот этганини айтди.

Текширув давомида айнан Маура Сид ушбу маълумотни тўплагани аниқланди, шу сабабли у мавжуд бўлмаган хавф туфайли ваҳима тарқатиш ва жиноят содир этишга ундашда айбланган.

Лула собиқ президентнинг яна бир яқин ёрдамчиси Виейра Коэлони ҳам лавозимидан четлатди. Депутат Луис Миранданинг сўзларига кўра, Коэло Болсонаро кабинетининг Covaxin вакциналари атрофидаги коррупция схемасидан хабардор бўлган биринчи аъзоси бўлган. Болсонаро маъмурияти бу борада ҳеч қандай чора кўрмаган.

Киритилди: 21:19 05.01.2023. Ўқилди: 2304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!