Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Лукашенко Украинага таҳдид қилди

Лукашенко Украинага таҳдид қилди

Беларус президенти Александр Лукашенко 9 август оқшомида Украина учувчисиз учоқлари томонидан мамлакат ҳаво ҳудуди бузилгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, Беларус ҳаво мудофааси Костюковичи туманидаги ўнга яқин нишонни йўқ қилган.

«Украина Қуролли кучлари барча турдаги келишувларни биринчи марта бузиши эмас. Улар барча турдаги хулқ-атвор қоидаларини бузган ва Беларус Республикаси ҳаво ҳудудини бузган», — деди Лукашенко.

Беларус раҳбари жавоб чораларини ваъда қилди: «Ҳар қандай провокация жавобсиз қолмайди». Шунингдек, у Мудофаа вазирлиги ва Бош штабга «давлат хавфсизлигини ишончли таъминлаш мақсадида тегишли чораларни кўриш» топшириғи берилганини айтди.

Лукашенко бу воқеани Украина Қуролли Кучларининг Россиянинг Курск вилоятига яқинда уюштирган ҳужуми билан боғлаб, иккала ҳодисани провокация ва Украинанинг тинчлик ўрнатишни истамаслигининг аломати деб атади. Лукашенко, шунингдек, Украина қўшинлари Россия ҳудудига 30-35 километр чуқур кириб борганини ва ҳозирда ўз позицияларини мустаҳкамлаётганини айтди.

Киритилди: 20:00 10.08.2024. Ўқилди: 1454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!