Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко Беларусга ҳам, Россияга ҳам етарли миқдорда картошка етиштириш кераклигини айтиб, "рус биродарларга ёрдам бериш"га чақирди. Унинг сўзларини БелТА хабар берди.
"Кўп гап-сўзлар бўляпти. Айниқса, Россия президенти билан ўтказилган йиғилишдан сўнг, у ерда картошка ҳақида ҳазиллашганди. Аммо бу биз учун жуда жиддий масала. Қандай маънода? Нима бўлганда ҳам, картошка етиштиришни яхши биламиз. Шундай миқдорда етиштириш керакки, бизга ҳам, Россияга ҳам етсин," - деди Беларус президенти.
Лукашенко таъкидлашича, гап хайр-эҳсон ҳақида эмас, балки "муносиб маблағлар" ва "муносиб нархлар" ҳақида кетмоқда.