"Беларус раҳбари Александр Лукашенко Минскда АҚШ президентининг вакили Жон Коул билан учрашув ўтказди. Улар Беларусдаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш масаласини муҳокама қилди", дея хабар бермоқда нашр.
"Биз бу одамларнинг ахлоқ тузатиш колонияларида бўлиши тарафдори эмасмиз. Қолаверса, улар сиёсий сабаблар учун судланмаган. Бизнинг Жиноят кодексимизда бундай моддалар йўқ. Агар президент Трампга қизиқ бўлса, биз ҳар бир одамнинг ҳуқуқбузарлиги ва жинояти моҳиятини тақдим этишимиз мумкин. Агар Доналд Трамп уларнинг барчасини озод қилиб, олиб кетишга тайёрлигини билдирса, марҳамат, келинг, бу бўйича “глобал келишув” ишлаб чиқишга уриниб кўрайлик", — деди Лукашенко.
Қўшма Штатларнинг Вилнюсдаги элчихонаси эса Беларус 52 нафар сиёсий маҳбусни озод қилинганини ва улар ҳозир Литвага йўл олаётганини маълум қилди.