Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Лукашенко Латвияни Беларусьдан қуролланган гуруҳ кириб келгани ҳақидаги воқеани саҳналаштиришда айблади

Лукашенко Латвияни Беларусьдан қуролланган гуруҳ кириб келгани ҳақидаги воқеани саҳналаштиришда айблади

Беларусь президенти Александр Лукашенко Латвия ҳудудига Беларусь томонидан қуролланган гуруҳ кириб келгани ҳақидаги хабарни рад этди. Унинг даъво қилишича, бу воқеа Европа Иттифоқидан маблағ олиш учун уюштирилган.

“Бу латишларнинг Европа Иттифоқидан пул олиши учун ахборот баҳонаси яратиш мақсадида қилинган. Бунга бизнинг ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Гўёки ниқобли одамлар ва ҳарбийлар Латвия ҳудудига кириб, кимнидир ушлаган ёки муҳожирлар гуруҳини олиб кирган эмиш. Бундан каттароқ бемаъниликни ўйлаб топиш қийин”, — деди Лукашенко.

Киритилди: 15:57 13.10.2026. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!