Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Лукашенко: "Ҳайрон қоламан, коронавирусдан ўлганлар сони алькогол қурбонларидан беш баробар кам"

A A A
Лукашенко: "Ҳайрон қоламан, коронавирусдан ўлганлар сони алькогол қурбонларидан беш баробар кам"

Белорусда коронавирусдан ўлганлар сони алькоголдан вафот этганлар сонидан беш баравар кам. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғалаба куни тадбирларига тайёргарликни ва мамлакатдаги эпидемик вазиятни муҳокама қилган йиғилишда айтди.

 "Мени ҳайратга солган нарса шундаки, 482 киши алькоголдан заҳарланиб, 470 киши эса ўз жонига қасд қилиш оқибатида ўлган. Қарийб минг киши алькогол ва ўз жонига қасд қилиш натижасида ҳаётдан кўз юмган, — дея президентнинг сўзларини келтиради БелТА. — 89 киши сувга чўкиб кетган. Бу CОВИД-19га чалиниб ўлганлар сонига деярли тенг".

2 май ҳолатига кўра республикада коронавирус билан оғриган беморларнинг 97 нафари вафот этган. Бундан ташқари, тўрт ой ичида деярли 25 минг белорус қон айланиш тизими касалликларидан ва 6,4 мингга яқини онкологик хасталиклар натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Лукашенко таъкидлаганидек, республикада ўлим даражаси пасаймоқда.

"Тўрт ой ичида мамлакатда умумий ўлим даражаси 1,5 фоизга пасайди. Агар ҳар чоракда 1,5-2 фоизни ушлаб турсак, ўлимни 7-8 фоизга камайтирамиз. Бу баъзи бир давлатлар ўлими фонида жуда яхши кўрсаткич. Биз бир неча йиллардан бери пасайиш тенденциясига эгамиз", деди давлат раҳбари.

Айни дамда 15 828 киши коронавирусга чалинган Белорусда ҳеч қандай карантин жорий этилмаган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг огоҳлантиришларига қарамасдан, 20 апрелда республикада мактаб қайта очилди, 25 апрель куни умуммиллий ҳашар ўтказилди, Ғалаба куни парадига тайёргарлик кўрилмоқда. Таъкидлаш керакки, мамлакатда ихтиёрий карантин бор, кўплаб беларусликлар ўзлари хоҳлаб ижтимоий алоқаларни камайтирдилар ва ўзларини изоляция қилдилар.

Киритилди: 15:08 03.05.2020. Ўқилди: 2918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!