Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Лукашенко: Ғарбдаги экстремистлар Беларусга киришга тайёрланмоқда

A A A
Лукашенко: Ғарбдаги экстремистлар Беларусга киришга тайёрланмоқда

Ғарб экстремистлари 2030-йилгача Беларусга бостириб киришга ҳозирлик кўрмоқда.

Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко журналистларга берган баёнотида айтиб ўтди, деб ёзади “Репорт” ТАСС агентлигига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа бунинг учун ҳарбий салоҳиятга эга.

Мамлакат раҳбари Ғарбдаги экстремистлар 2030-йилга стратегик тайёргарлик кўраётганини иддао қилди: “Бунинг учун тузилмалар яратилмоқда ва молиялаштирилмоқда”.

А.Лукашенконинг айтишича, АҚШ ва Европа Литва ва Полшадан ҳар қандай қулай фурсатда қўшин жўнатади, шунинг учун ҳам НАТО кучлари қайта тўпланмоқда.

Киритилди: 22:00 26.01.2025. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!